RussianUzbekEnglish (UK)

Компания хакида

СНПЧ А7 Чебоксары, обзоры принтеров и МФУ

«АGRO BRAVO» МЧЖ 2006 йилда ташкил топган. «АGRO BRAVO» МЧЖ нинг асосий иш фаолияти сутни қайта ишлаш, табиий сут ва сутли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек турли хил музқаймоқлар, қуруқ ёғсизлантирилган ва ёғли қуруқ сут, табиий сарёғ, турли ассортиментдаги маргаринлар, “Колбасный” ва “Голландский” пишлоқларини ишлаб чиқаришдан иборат.

Шунингдек «AGRO BRAVO» МЧЖ бошқа турдаги иш фаолияти билан, яъни улгуржи ва чакана савдо билан ҳам шуғулланади, аҳолига хизмат кўрсатади.

Ҳозирги вақтда жамият томонидан харидорларга қулайлик яратиш, аҳолига сифатли тез ва замонавий хизмат кўрсатиш мақсадида тўртта махсус дўкони, шунингдек Тошкент шаҳрида ўз омборхонасига эга филиал-офиси очилди ва Республикамизнинг бошқа минтақаларида дилерлик вакиллари мавжуд.

«AGRO BRAVO» МЧЖ ҳудуди 1,456 га майдонни эгаллайди, ундан 0,8 гада ишлаб чиқариш цехлари ва ишлаб чиқариш даври билан боғлиқ бинолар жойлашган. Мавжуд бинолар ва иншоотлар ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқдир. «AGRO BRAVO» МЧЖ нинг бошланғич Устав фонди 681790,5 минг сўмни ташкил этган, мазкур вақтда эса, яъни 2014 йилда Устав фонди 1 886 938,7 минг сўмни ташкил этади.

«AGRO BRAVO» МЧЖ фаолиятининг бошланғич босқичида ... киши ишлаган, 1 суткада 300 литр сут қайта ишланган. Бу қайта ишланган сутдан атиги тўрт турда сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилган эди.

2010 йилда жамият томонидан суткасига 20000 литр сут қайта ишланган, 15 турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилган Ишлаб чиқариш жараёнида 47 та ишчи ва хизматчи иш билан банд эди. Йил давомида 3,8 млрд. Сўмга сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб харидорларга етказилган.

2011 йилда «AGRO BRAVO» МЧЖ суткасига ўртача 30000 литр сутни қайта ишлади, жами 20 дан ортиқ 5,1 млрд.сўмли сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва харидорларга етказилди. 2011 йилда ишчи ва хизматчилар сони 60 кишини ташкил этди, шу жумладан ёш мутахассислар сони жамоанинг умумий сонининг 50% ни ташкил этди, улардан 20 киши персоналларнинг умумий сонининг 30% ни ташкил этувчи касб-ҳунар коллежлари битирувчилари эди.

2010-2011 йиллар давомида «AGRO BRAVO» МЧЖ янги юқори технологияли жиҳозларни модернизациялаш, таъмирлаш ва киритиш бўйича тадбирларни ўтказди, бу тадбирларга 1,5 млрд. сўм сарфланди. Бу воситалар жамият даромадлари ҳисобидан харажат қилинган. 2010-2011 йилларда Украина давлатида ишлаб чиқарилган, қуввати суткасига 4 тонна қуруқ сут ишлаб чиқарувчи ва Самарқанд вилоятида ягона саналмиш «қуруқ сутни ишлаб чиқарувчи ва қадоқловчи линия»сотиб олинди ва ўрнатилди. Ҳозирги вақтда линия ишламоқда ва юқори сифатли қуруқ сут ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек 2011 йилда Ҳиндистоннинг «ДОЙПАК» фирмаси ишлаб чиқарган «қуюлтирилган сут ишлаб чиқариш ва қадоқлаш линияси» сотиб олинди ва ўрнатилди. Ҳозирги вақтда линия ишламоқда ва халқимизга етказиб берилаётган, импорт маҳсулот билан рақобатлаша олувчи, вакуум остида қадоқланган юқори сифатли қуюлтирилган сут ишлаб чиқарилмоқда. МДҲ давлатларидан ҳамкорлар билан бу янги ва замонавий маҳсулотни экспорт қилиш масаласи бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

2012 йили «AGRO BRAVO» МЧЖ тўрт турдаги замонавий юқори технологияли жиҳозлар харид қилди, бу режалар амалга оширилди, бу билан жамият 20 та янги иш ўринларини яратди ва яна 5 турдаги сут маҳсулотларини амалга ошира бошлади. Яратилган янги иш ўринларига касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан учтомонлама шартномалар имзоланди. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш жараёнида ўсиш сурати 2012 йилда 30% ни ташкил этди.

«AGRO BRAVO» МЧЖ ГОСТ, Tsh,O`zDst га мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқаради, мазкур маҳсулотнинг миллий талабларига жавоб беради. Маҳсулотлар сертификатланган ва тегишли ҳужжатларга эга.

Корхонада O`zDst ISO 9001:2009 2012-2013 йиллар сифат менежменти тизими жорий этилди, у ISO 9001-2008 й. халқаро стандартлари билан уйғунлашган. «AGRO BRAVO» МЧЖ да аттестацияли синов лабораторияси бўлиб, унда ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати ва унинг хавфсизлиги аниқланади.

«AGRO BRAVO» МЧЖ да 90 киши ишлайди. 2012-2013 йилларда 12 киши сифат менежменти тизими соҳасида малака ошириш бўйича курслардан ўтган.

2014 йилда 923,0 минг еврога Европадан чўпчали музқаймоқни ишлаб чиқариш жиҳоз харид қилди.Жорий йилда бу линияни ишга тушириш 20 та янги иш ўринларини яратиш ва янги ассортимнтдаги музқаймоқларни ишлаб чиқариш имконини берди, шунингдек сутли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича жиҳозларни янгилаш режалаштирилмоқда. Корхонамиз чиқарилаётган маҳсулотларни яхшилаш учун янги технологияларни жорий этишга ҳаракат қилмоқда.

2014 йил 7 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти қабул қилган «Ўзбекистон Республикасида инвестицион иқлимни ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» ги №ПФ-4609 сонли Фармони туфайли «AGRO BRAVO» МЧЖ томонидан ўз маҳсулотини янада кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятларни беради.

Хусусан, озиқ-овқат саноати учун 2014 йил 1 июлдан кичик корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сони 200 кишигача ошди, бу бизга қўшимча иш ўринларини яратишга ва 2015 йилда ишлаб чиқараётган сифатли сутли маҳсулотларимиз ассортиментини 10-15 турга кенгайтиришга имкон беради.

Бизнинг шиор – СИФАТ!

#fc3424 #5835a1 #1975f2 #2fc86b #fbeac9 #140f10441 #020613191828